View in Telegram
Солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси 1 йил учун СКнинг 378-моддасига асосан берилган моддий ёрдамнинг МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган суммасига ЖШДС солинмайди. СКнинг 378-моддасида келтирилган МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача сумма йиллик ҳисобланади. ‼️Бундан, СКнинг 378-моддасининг 1-қисми, биринчи хатбошиси мустасно. Кенгроқ тушунтирадиган бўлсак солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси бир йил учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган суммани ташкил этади. ⚠️Яъни ходимга октябр ойида МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача суммада моддий ёрдам бериб, кейин ноябр ойида яна МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача суммада моддий ёрдам бериб солиқдан озод бўла олмайди. Чунки, СКнинг 378-моддасида қуйидагича ёзилган: Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди: моддий ёрдам суммалари: cолиқ даври учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача миқдорда; ЖШДС учун солиқ даври календар йил ҳисобланади. (СК 384-модда) Хулоса, 1 155 000*4,22=4 874 100 сўм бир йил давомида берилган солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси. МҲЭКМ ўзгарса солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегариси ҳам ўзгаради. ❗️Эслатма корхона ходимларига хоҳлаган суммада моддий ёрдам бериши мумкин. Биз берган маълумот солиқ солинмайдиган моддий ёрдам чегараси ҳақида. 👉@buxgalterkundaligi
Love Center
Love Center
Find friends or serious relationships easily