View in Telegram
Ўзбекистондаги юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги 2024-йил 1 октябрь ҳолатига 40,1 млрд АҚШ долларидан ошмоқда экан. Жамиятнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлиги ва ўзини кўз-кўз қилиш учун кераксиз ҳою ҳавасларнинг ортидан қувиш мана шундай йирик рақамларни шакллантирмоқда. Афсуски, одамлар кўра-била туриб ўзини оловга ташламоқда. Энг ёмони умуман эҳтиёжи бўлмаса ҳам, қурби етмайдиган нокерак қимматларни олиб, ўзини бой қилиб кўрсатишга уриниш бутун бир оилаларни ҳолдан тойдириб ташлаяпти. Бунақалар боласи яхши еб-ичиб, яхши таълим олмаса ҳам Жентрада юриши керак ёки Тошкентдан уй олди деган сохта обрў билан яшаши керак. Афсус, одамларимиз ҳали ҳамон нимага пул тикиш кераклигини билмаяпти. Таълим олиш масаласини эса айтмай қўяверай... Ойига 3-4 млн таълим олиш учун ажратиш қиммат, лекин машина учун кредит тўлаш арзон... Ўзингиз айтинг, шунақа фикрловчи одамлар билан юксалиб бўладими!? Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily