Бундан тўрт йил аввал
“Тошкент-Самарқанд”, “Тошкент-Андижон” пуллик йўллари ва
“Тахтақорача” довонида пуллик тоннел қуриш топшириқлари берилган. Лекин на лойиҳа қилиш, на инвестор жалб қилиш бўйича
ҳалигача амалий ишлар бошланмаган.
Бугунги кунда темир йўлда 2,5 мингта юк вагони етишмаслиги, мавжуд вагонларнинг 3,5 мингтаси эса таъмирталаблигига қарамай, уларни кўпайтириш, йўлларни модернизация қилиш учун
бор-йўғи 16 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция ўзлаштирган.
Шунингдек, хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан
“Ўзавтосаноат”да 47 фоизга, тўқимачиликда 43 фоизга, қурилиш материалларида 31 фоизга камайган.
Шу боис,
инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов,
транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов,
“Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва
“Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.
“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.
Facebook|
Instagram|
Twitter