Биламизми?
Араб тилида علم (билмоқ) сўзидан ясалган ва ўзбек тилига ўзлашган сўзлар:
1. Илм علم - билмоқ, билим;
2. Олим عالم - билувчи, билимдон.
3. Маълум معلوم - билинган, кимдир билган нарса;
4. Муаллим معلم - билдирувчи, билим берувчи;
5. Таълим تعليم - билим бериш, билдириш;
6. Маълумот معلومات - билинган нарсалар, "маълум"нинг кўплик шакли;
7. Аллома علامة - ўта билувчи.
8. Уламо علماء - билувчи, олим (аслида бу сўз "олим" сўзининг кўплиги - олимлар дегани. Лекин, бизга кўплик шакли бирлик маънони англатадиган сўз бўлиб ўзлашган);
9. Олам عالم - билинган, ёки билиш мумкин бўлган борлиқ;
10. Алам علم - билдириб турувчи, белги, яъни байроқ. "Аламбардор" дегани "байроқдор" дегани.
11. Аълам أعلم - билувчироқ. "Аллоҳу аълам" ибораси "Аллоҳ билувчироқ" дегани.
12. Аломат علامة - билдириб турувчи нарса, белги.
©Устоз Ҳусан Хидирбоев сахифасидан олинди
Muslim Mind –
ақл юритадиганлар учун!