ИБРАТЛИ ДУНЁ

Channel
Logo of the Telegram channel ИБРАТЛИ ДУНЁ
@ibratliPromote
119.53K
subscribers
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Muldashova
ШУКР ҚИЛГАН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?
– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!

Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора… Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши!
Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов
“Ярим аср дафтари”
дан


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКР ҚИЛИНГ...

Шукроналик - покланиш учун қўйилган бир қадамдир...

Агар ҳар куни ўзингизга берилган имкониятларга, хатто кичик нарсаларга ҳам шукроналик келтирсангиз, кундан кунга сизга бериладиган неъматлар сони ортиб боради.
..


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈•
Яқинларингизга узатинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
«ҲУЛОСА ҚИЛИНГ...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 2 млн 700 минг.
— Атиги 2 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.



Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.



Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нимага ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.



Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини ёки обод ёки барбод қиламиз...



Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлиб қолманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ ШУКР НИМА ?

Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр тана аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туғилган йилингизни охирги иккита рақамини кўрингчи сизга нима чиқаркин...😍

🗯Билиш учун пастаги
рақамларни Босинг.👇
👉 1⃣🔸2⃣🔸3⃣
👉 4⃣🔸5⃣🔸6⃣
👉 7⃣🔸8⃣🔸9⃣
           0⃣


Туғилган йилингизни охриги иккита рақамига нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг???🙈
Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга  ҳамроҳ қилиб олинг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
ШУКРОНА
(Кўзи кўр онанинг тилидан)

🎙Наргиза Азизова


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАХТ  НИМА?

Бахт, у нима?
Оллоҳдан ҳар тонг,
Яна бир кун тиланмоқликми,
Ва чўлғониб қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?

Бахт, у нима?
Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!

Бахт, у нима?
Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут,
Ёки ёмғир билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!

Бахт, у нима?
Балки момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар ризқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.

Нима у бахт?
Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингла қурган базимми?

Бахт, нима у?
Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!

Бахт, у нима?
Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Қиз сув остидами ёки йўқ? Янги фото жумбоқ интернетни портлатиб юборади

Интернет фойдаланувчиси тармоққа қизалоқ суратини жойлаштирди ва кўп ўтмай миллион маротаба кўришларга эришди. Изоҳларда ҳақиқий жанг бошланди. Сиз тўғри жавобни топишга уруниб кўринг! Нима деб ўйлайсиз, қиз сув остидами ёки йўқ?👇
🆘#Диққат

💛 ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ёш – яшаш учун тўсқинлик эмас!  Aкадемик узоқ умр кўриш ва ажойиб саломатлик сирлари билан ўртоқлашди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

Батафсил малумот:👇

https://kshop2.biz/5PlIWZ/

⁉️Охиргача ўқинг

(Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган яхшиларим,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиротингизни гўзалликларга тўлдирсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Шанба тонгги  барчамизга  муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!  Ўзи қўллаб, ишимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Яхшилик ва яхшилар дойим ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпнинг қаторида...

Асралганлар сафида...

Неъмати узиб қўйилмаганлар орасида...

Тақдирига чиройли туҳфалар ёзилган саҳифаларга етганлар орасида, тонгга етмоқ умидида сафарга чиқдик...

Тун ёруғ тонгларга етказсин!

Осуда тун тилаймиз,
Яратган Зот паноҳида бўлинг!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎНГИЛЛАРГА ОЗОР БЕРМАНГ

Етимдан «ота-онанг қандай вафот этганлар?» деб сўраманг.

Фарзандидан жудо бўлган ота-оналардан «фарзандингиз қандай вафот этган?» деб сўраманг.

Ишсиз одамдан «сиз нима учун ишламайсиз?» деб одамлар орасида сўраманг.

Ҳар доим мулоқотдан олдин ўзингизни шу инсонлар ўрнига қўйиб, уларнинг дил  оғриғини хис қилишга уриниб кўринг.

Инсонларга бефарқ бўлманг,  кўнгилларни оғритманг, имкон қадар ёрдам беринг. Эвазига Аллох сизни яхшиликлари билан сийлайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади.
Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан.
Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Биров орқангдан пичоқ уради,  биров қалбингдан.

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма.

Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳатто, заковатчилар ҳам жавобини топа олмаган топишмоқ

Отаси эгри бугри, онаси силлиқ жувон,
Ўғли қўшиқчи, қизи ўйинчи.

Бу топишмоқда 4 та нарса сўралади, хаммаси бир-бирига боғлиқ, биттасини топсангиз, қолганлари чиқиб келади! Сиз жавобни биласизми?

Тўғри жавоб👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
•  «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади.
•  Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади.
•   Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади.
•  Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади.
•  Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради.
•  Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади.
•  Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Forwarded from 👀🥰👀 NURZIYA 🥰👉👩‍💻
❤️❤️❤️🔴🔴🔴❤️❤️❤️
🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷
🌺BAHORGI  COLLECTION🌺
😐𝗠𝗢𝗗𝗡𝗜𝗬, 𝗭𝗔𝗠𝗢𝗡𝗔𝗩𝗜𝗬 𝗩𝗔 𝗧𝗥𝗘𝗡𝗗𝗚𝗔 𝗔𝗬𝗟𝗔𝗡𝗚𝗔𝗡
👏𝗞𝗢'𝗣𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗢𝗧𝗔-𝗢𝗡𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗜𝗦𝗛𝗢𝗡𝗖𝗛𝗜𝗡𝗜 𝗤𝗢𝗭𝗢𝗡𝗔 𝗢𝗟𝗚𝗔𝗡
🆗𝗞𝗘𝗡𝗚 𝗔𝗦𝗦𝗔𝗥𝗧𝗜𝗠𝗘𝗡𝗧 𝗩𝗔

1⃣🩷0⃣🩷  🩷🩷🩷🩷🩷
𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔 𝗧𝗨𝗥𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗗𝗘𝗧𝗜𝗦𝗞𝗜 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥😮
𝗙𝗔𝗤𝗔𝗧𝗚𝗜𝗡𝗔 𝗕𝗜𝗭𝗡𝗜𝗡𝗚 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗗𝗔.     
🩷🩷🩷  🩷🩷🩷🩷🩷
💘💘💘💘💘💘💘💘💘

𝗙𝗢𝗬𝗗𝗔𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗤𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚😍😍
  🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
➡️https://t.center/+0z_Oc9lDF7I3MGZi
➡️https://t.center/+0z_Oc9lDF7I3MGZi
➡️https://t.center/+0z_Oc9lDF7I3MGZi
🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼
⚠️Bɪᴢ sɪᴢɴɪ ᴛᴇᴢᴋᴏʀʟɪɢɪᴍɪᴢ ʙɪʟᴀɴ sɪᴢɴɪ ʟᴏʟ ǫᴏʟᴅɪʀᴀᴍɪᴢ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким тузалмаётган беморга Аллоҳ шифо берсин, деса, сийлаи-рахим қилсин..!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг👇
https://t.center/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily